15 ёшли футболчи ўйин пайтида отиб кетилди
Sport
−
03 August 2114 1 minute
Бразилиянинг “Centro Sportivo Alagoano” ёшлар жамоасининг 15 ёшли футболчиси Микаэл Леандро да Силва Масейо шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашуви вақтида содир бўлган отишма оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Globo” портали хабар берди.
Маълум қилинишича, аввалроқ “Сан-Паулу” ёшлар жамоасида ҳам тўп сурган 15 ёшли футболчи оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, отишма маҳаллий гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноий тўдалар ўртасидаги тўқнашув оқибатида келиб чиққан. Ҳодиса натижасида яна бир неча киши турли даражада жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канаданинг Торонто шаҳрида ўтказилаётган кўча фестивалида содир бўлган отишма ва унинг оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August