11 ҳудудда кучли шамол ва чанг-тўзон бўлади – Ўзгидромет
Interesting
−
10:06 3290 1 minute
Бугун, 4 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда шамол тезлиги 12–15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4–7 август кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
All