1 миллиард сўмдан зиёд бойликлар контрабандаси ушлаб қолинди
−
06 February 2020 11552 1 minute
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Оҳангарон” туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, фуқаро Г.Р. бошқарувида бўлган Isuzu, фуқаро К.Б. бошқарувидаги Lacetti ва фуқаро Д.С.га тегишли бўлган Lacetti русумли автоуловлар холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Хабарга кўра, автомашиналар юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч кандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 1 миллиард 20 миллион сўмлик жами 13 турдаги парфюмерия ва тиббиёт анжомлари яширилганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November