Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди?
Sport
−
11:05 855 1 minute
Кеча, 17 октябрь куни “Манчестер Сити” Англия Премьер-лигаси доирасида ўз майдонида “Ипсвич”ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 76-дақиқада захирадан майдонга тушди.
“Манчестер Сити” баҳсда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида Фил Фоден 19-дақиқада, Эрлинг Ҳоланд эса 34 ва 69-дақиқаларда гол урди. “Ипсвич” жамоасининг голларига Дайзен Маэда (21-дақиқа) ва Зиан Флемминг (90-дақиқа, пенальти) муаллифлик қилди.
“Sofascore” портали талқинига кўра, Абдуқодир Ҳусанов ушбу баҳс учун 6,3 балл билан баҳоланди. “АК-45” учрашувнинг 76-дақиқасида Матеус Нунес ўрнига захирадан майдонга тушди ва ўйин якунига қадар ҳаракат қилди.
Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб дубль қайд этган Эрлинг Ҳоланд топилди. Унинг ҳаракатлари 9,9 баллга лойиқ кўрилди. Фил Фоден эса 8,2 баллдан олди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Манчестер Сити” 21 очко билан Премьер-лига жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Ипсвич” эса тўққиз очко билан 10-ўринда бормоқда.
Live
All