“Ҳудудгазтаъминот” ва “Texnopark” масъуллари келишиб, бюджетдан қарийб 20 млрд сўм ўмарди

Crime

image

Тошкент шаҳрида 19,9 млрд сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, терговга қадар текширув давомида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Texnopark” МЧЖнинг айрим масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, электрон газ ҳисоблагичларига техник хизмат кўрсатилгани ҳақида сохта асослар орқали 19 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Шунингдек, текширувда “Texnopark” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан истеъмолчиларга ўрнатилган 273 дона газ ҳисоблагичи кўрсаткичларни кам ҳисоблагани маълум бўлган. Бунинг оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 861,1 млн сўм миқдорида зарар етказилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида газ таъминоти бўлими ходимлари табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича ҳисобланган 309 миллион сўмлик зарар миқдорини камайтириб бериш эвазига фуқародан йирик миқдорда пул талаб қилгани фош этилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends