Ҳайит куни жамоат транспорти бепул хизмат кўрсатади
Local
−
08 April 2024 10801 1 minute
Рамазон ҳайити байрамининг биринчи куни (10 апрель) республикадаги барча жамоат транспорти воситалари соат 4:00 дан 10:00 га қадар аҳолига бепул хизмат кўрсатади.
Бу қарор Вазирлар Маҳкамасининг Рамазон ҳайити байрамини осойишта ва юқори кайфиятда ўтказишга бағишлаган видеоселектор йиғилишида қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамазон ҳайити куни Тошкент автобуслари ва метро соат 4:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлаши айтилган эди.
Live
All