Тошкентда Ҳайит куни автобуслар ҳам бир соат олдин иш бошлайди
Жамият
−
08 Апрель 2024
4492Рамазон ҳайити куни Тошкент автобуслари соат 4:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, байрам кунлари автобус йўналишларининг фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилади:
- 2024 йил 10 апрель, чоршанба – Рамазон ҳайити куни якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида. Йўналишларда иш бошлаш вақти соат 4:00 дан;
- 11 апрель, пайшанба ва 12 апрель, жума – қўшимча дам олиш кунлари якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
- 13 апрель, шанба – иш куни иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
- 14 апрель, якшанба – дам олиш куни якшанба учун тасдиқланган жадваллар асосида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамазон ҳайити кунида Тошкент метроси поездлари одатдагидан барвақтроқ иш бошлаши маълум қилинганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси
Тренддагилар

Ботир Қодиров жавобгарликка тортилди
91151
01 Апрель

Роналду Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин
42537
31 Март

Машҳур қўшиқчи ўз концертида вафот этди
35645
31 Март