Ҳайит куни метро вақтлироқ иш бошлайди
Жамият
−
08 Апрель 2024 5822 1 дақиқа
Рамазон ҳайити кунида Тошкент метроси поездлари одатдагидан барвақтроқ соат 04:00 дан иш бошлайди. Бу ҳақда пойтахт метрополитени матбуот хизмати хабар қилди.
Шунингдек, 11, 12, 14 апрелда метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади. 13 апрелда метро одатий иш кунларидагидек соат 5:00 дан очилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳайит 10 апрель куни нишонланади.
Live
БарчасиИсроил Президенти Қозоғистонга келди
27 Апрель