Ҳайдовчининг қоидабузарлиги умрига зомин бўлди

Local

image

Муборак туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида қоидабузар ҳайдовчининг ўзи воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

ЙТҲ кеча, 20 апрель куни соат 21:45 ларда, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудидан ўтган А380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 121 км.да юз берган. Ҳайдовчи 1988 й.т. Ш.С. Spark русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб ҳаракатланган. Бунинг натижасида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1979 й.т. Д.Х. бошқарувида бўлган юк транспорт воситаси билан тўқнашган.

Натижада, Spark русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ш.С. тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати иштирокчиларидан карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигини, зарурат билан чиққан вақтда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишни сўрамоқда.


Tags

YTH

Rate Count

167

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends