...
МЕНЮ
ONLINE TV

Спортчи қизни тўнамоқчи бўлган талончи тазирини еди


15:56, 09.01.2019 Олам
 14 357

Поляна Вианани тунаб кетишга уринган талончи балога қолди.

Рио-де-Жанейрода Мутлақ жанглар чемпионати (UFC) жангчиси Поляна Вианага талончи ҳужум қилди.
 
Бир неча кун илгари спортчи қиз уйи ёнида такси кутаётганида, нотаниш одам унга яқинлашиб, соат нечи бўлганини сўраган. Поляна жавоб бергач, нотаниш одам қурол билан таҳдид қилиб, ундан телефонини тортиб олмоқчи бўлди.
 
Бразилиялик спортчи қароқчидан қўрқмай, ўзини ҳимоя қилди.


 
“У қўлини қуролга қўйди, лекин мен унинг хотиржамлигини сездим.  Қўлларим билан икки ва оёқда бир зарба бердим”,  дейди Виана.
 
Зарбалардан сўнг, қиз талончи ёнида қурол ўрнига,  тўппонча шаклидаги картон эканлигини англади. Талончи бошқа калтак емаслик учун Полянадан полицияга қўнғироқ қилишни илтимос қилган.







 
“Чап тарафдаги бизнинг жангчиларимиздан бири Поляна Виана. Ўнгда уни тунаб кетишга ҳаракат қилган одам.  Жуда ёмон фикр..! ”, деб ёзади UFC президенти Дэйна Уайт ўзининг Instagram саҳифасида.







Айюб Мустафо

Теглар:Талончилик UFC 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!