Каримованинг колониядаги ҳаёти, кучига куч қўшилган Миллий гвардия, қурилиши бошланган осмонўпар бино ва бошқа хабарлар

Жамият

5 июль куни ҳам ниҳоясига етай деб қолди. Қуйида сизлар билан куннинг энг муҳим воқеаларига қисқача тўхталиб ўтамиз.

ИИВ Қўриқлаш бош бошқармаси Миллий гвардияга ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Қарорда белгиланишича, Ички ишлар вазирлигининг Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Миллий гвардияга ўтказилган.

Бош прокуратура Матбуот хизматига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Ҳаёт Неъматович Шамсутдинов Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

“Tashkent city”да Марказий Осиёдаги энг баланд бино қурилиши бошланди

Пойтахт Тошкентда бунёд этилаётган “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик марказида Марказий Осиёдаги энг баланд бино бўлиши кутилаётган иншоотнинг қурилиши бошланди. Ушбу лойиҳа маҳаллий “Murad Buildings” ва Туркиянинг “Özgüven” ширкати томонидан амалга оширилмоқда.  Лойиҳа қиймати 173 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Тошкентда йирик тадбирлар сабаб йўллар ёпилади

Эртага, 6 июль  куни “Оммавий юриш марафони” ўтказилиши муносабати билан соат 07:00 дан 08:00 гача “Халқлар дўстлиги” майдонидан  Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчаси ва Афросиёб кўчаси кесишмасигача, мазкур кесишмадан Олмазор кўчасининг Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасигача бўлган қисмида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

СВ: Самарқандда 9 ёшли бола қутуришдан вафот этди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида 9 ёшли боланинг қутуриш белгилари билан вафот этгани ҳақида турли хабарлар тарқалди. Мазкур масалага аниқлик киритиш учун QALAMPIR.UZ мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан боғланди.

ССВнинг QALAMPIR.UZ`га маълум қилишича, ушбу хабар юзасидан Республика давлат санитария эпидемиология маркази эпидемилогик суриштирув ишларини олиб борган.

Сурхондарёда икки МИБ ходимини калтаклаганларга нисбатан жиноят иши очилди

Сурхондарёнинг Шеробод туманида икки нафар МИБ ходими қарздор хонадонга бориб, электрни узмоқчи бўлганида калтакланди. Мазкур ҳолат бўйича икки кишига нисбатан жиноят иши очилди.

Гулнора Каримова қамоқхонада қандай яшаяпти? Колониядан хабар келди

Адлия вазирлиги Гулнора Каримова жазони ўтаётган 21-колонияда ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича QALAMPIR.UZ’га маълумот берди. Ўрганиш давомида аниқланишича, маҳкума Гулнора Каримова Колонияга 2019 йилнинг 14 март куни олиб келинган ва 7-отряднинг 2-секторига (умумий режимдаги) жойлаштирилган.

У ердаги яшаш шароитлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг (ЖИК) 117-моддасига жавоб беради. Унга мувофиқ, умумий режимдаги колонияларда маҳкумлар умумий турар-жойларида яшашади.

Яшнобод ҳокими ўринбосарининг буйруқбозлиги устидан махсус комиссия иш бошлади. Мансбадорлар бўшатилиши мумкин

Кеча, 4 июль куни QALAMPIR.UZ нашрида муаллиф Акбар Жияновнинг “Яшнобод ҳокими ўринбосари ва МТ бўлими мудирининг суҳбати Тошкентдаги кўзбўямачиликни фош қилди (аудио)” номли журналистик суриштируви эълон қилинган эди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги QALAMPIR.UZ’да эълон қилинган аудиоёзув ва мақола бўйича ўрганиш олиб бораётгани, махсус комиссия тузилганини маълум қилди. 

Видео: Оролбўйидаги Судочье кўли ёняпти. У ерда фламинго ва бошқа ноёб қушлар яшарди

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманидаги қўриқхонага айлантирилган Судочье кўлида ёнғин чиқди. Кеча, 4 июль куни туманда момақалдироқ ва яшин кузатилган. Тахминларга кўра, яшин кўлдаги қуруқ қамишларнинг ёнишига сабаб бўлган.

Назарбоевнинг набираси ўз жонига қасд қилишга уринди

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултон Назарбоев Лондонда ўз жонига қасд қилишга уринди. Собиқ Президентнинг 28 ёшли набираси меҳмонхона деразасидан ўзини ташламоқчи бўлганида полиция ходими Росс Самбурк уни тўхтатишга уринган. Ўша вақт кичик Назарбоев унинг қўлини тишлаб олгани айтилмоқда. 

Президентнинг собиқ ёрдамчиси пора олгани учун 12 йилга қамалди

Беларусь Олий суди мамлакат Президентини Александр Лукашенконинг Гродзен вилояти бўйича собиқ ёрдамчиси Сергей Ровнейкони йирик миқдорда пора олгани учун 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг