“Tashkent city”да Марказий Осиёдаги энг баланд бино қурилиши бошланди

Жамият

image

Пойтахт Тошкентда бунёд этилаётган “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик марказида Марказий Осиёдаги энг баланд бино бўлиши кутилаётган иншоотнинг қурилиши бошланди. Айни вақтда Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Lot-4 лойиҳаси бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда иштирок этаётган QALAMPIR.UZ мухбирининг маълум қилишича, ушбу лойиҳа маҳаллий “Murad Buildings” ва Туркиянинг “Özgüven” ширкати томонидан амалга оширилмоқда.  Лойиҳа қиймати 173 миллион АҚШ долларини ташкил этади. 

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик марказининг энг талаб юқори бўлган нуқтаси танлаб олинган. Маълумотларга қараганда, 1,5 гектарлик ушбу майдонга туркиялик бошқа тадбиркорлар, қолаверса, Япония ва кореялик инвесторлар ҳам даъвогар бўлган. 

Мазкур объект 50 қаватдан иборат бўлиб, баландлиги 215 метрни ташкил этади. Ундан бизнес маркази, хонадонлар, офислар ўрин олиши айтилмоқда. 

Лойиҳанинг расмий номи жорий йилнинг 15 августидан кейин эълон қилинади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Tashkent city Murad Buildings

Баҳолаганлар

296

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг