Назарбоевнинг набираси ўз жонига қасд қилишга уринди
Олам
−
05 Июль 2019
13281Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултон Назарбоев Лондонда ўз жонига қасд қилишга уринди. Бу ҳақда халқаро ОАВ бонг урмоқда.
Собиқ Президентнинг 28 ёшли набираси меҳмонхона деразасидан ўзини ташламоқчи бўлганида полиция ходими Росс Самбурк уни тўхтатишга уринган. Ўша вақт кичик Назарбоев унинг қўлини тишлаб олгани айтилмоқда.
У Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға Назарбоева ва марҳум ишбилармон Роҳат Алиевнинг ўғли. 2007 йилда Назарбоевнинг куёви Роҳат Алиевга нисбатан одам оғирлаш моддаси билан жиноий иш очилган. Алиев ўзига нисбатан жиноий таъқибга сиёсий масалалар сабаб бўлганини айтган. Унга нисбатан айбловлар қайнонасини танқид қилганидан кейин бошланган. Дариға Назарбоева турмуш ўртоғи билан ажрашди. Алиев эса мамлакатдан чиқиб кетди. У 20 йилга озодликдан маҳрум этилди. У Австрияда ҳибсга олинган, бироқ Қозоғистонга экстрадиция қилинмаган. 2015 йилда у қамоқхона камерасида осилган ҳолатда топилган.
Ойсултон Назарбоев Британиянинг қироллик ҳарбий академиясини битирган ва Қозоғистоннинг ҳарбий разведкасида фаолият олиб борган. У болалигидан футбол ишқибози бўлган ва бир вақтлар Қозоғистон футбол федерацияси вице-президенти лавозимида ҳам ишлаган. 2017 йилда у бобоси Мухтор Алиев вафоти ва отасининг ўз жонига қасд қилганидан кейин гиёҳванд моддалар истеъмол қилаётганини тан олган.
2013 йилда Ойсултон Назарбоев “ҚозРосГаз” раҳбари Қайрат Боронбоевнинг қизига уйланган. Уларнинг бир нафар қиз фарзанди бор.
LiveБарчаси