Зубайра Тухугов октагонга қайтмоқда
Спорт
−
03 Март 4795 1 дақиқа
Россиялик таниқли аралаш яккакураш устаси, собиқ UFC жангчиси Зубайра Тухугов 2025 йилда спортдаги фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Зубайра Тухугов 2025 йилда қайтади. Айни дамда музокаралар олиб борилмоқда”, дейди спортчи жамоаси вакили.
34 ёшли Тухугов сўнгги бор 2023 йилнинг февралида UFC 284 мусобақасида жанг қилган. У бразилиялик Элвес Бреннерга ҳакамларнинг бўлинган қарори билан ютқазган ва ташкилот аъзолигини тарк этган. Тухугов аралаш яккакурашларда жами 20 та ғалаба ва олтита мағлубиятга учраган. Унинг яна бир жанги дуранг билан якунланган.