Зомин тоғларида яна ёнғин чиқдими? ФВВ маълумот берди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 8 август куни ижтимоий тармоқларда Зомин миллий табиат боғида дарахтлар ёнаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, соат 16:37 да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Зомин миллий табиат боғи ҳудудида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. 

Хабарга кўра, ФВВ ёнғин-қутқарув гуруҳлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назорат остида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 агуст куни Жиззах вилояти Зомин туманининг тоғли ҳудудида ёнғин чиққанди. Ушбу ҳолатда 80 гектар майдон қуруқ ўт ва дарахтлар ёнган. Ёнғинни бартараф этишда 14 та ёнғин ўчириш экипажи ва 1 та ёнғин қутқарув отряди, 4 та вертолёт жалб этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг