Зиёратгоҳни сўрасанг, латта боғлаб келадиган жойни кўрсатади – Президент

Жамият

image

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг йиғилиши давом этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев мажлисда тарихий шахслар ва зиёратгоҳлар масаласига алоҳида тўхталди.

“Ўзимизнинг тарихий шахслар китобларини кўпроқ ўқишимиз керак. Нимагадир охирги вақтлар Қашқадарёда ёмон иллатлар кўпайди. Вилоятда ҳеч қачон бундай ҳолат кузатилмасди. 

Қашқадарёга борган вақтимда, ҳозир исмини айтсам уят бўлади, раҳбарларидан бирига, диний идора вакилларига саволлар бердим. Аввалги ҳокимига Самарқанд вилоятидагидек инсонларни ислом илмига ўргатадиган зиёратгоҳ борми, дея савол бердим.

“Ҳа битта зўр жой бор. Ҳар сафар биз ҳам зиёрат қилиб дарахтига латта бойлаб келадиган”, деб жавоб берди. Латтани бойлаганда қандай илм бор экан? Буларни қайси китобдан ўқиган экан? Қандай далиллари бор, бориб латта боғлаб келади?”, дейди Президент.

Давлат раҳбари шунингдек, дин йўлида адашган кимсаларга диний уламо Насафий томонидан минг йил аввал 15 та китоб ёзиб кетилгани ҳақида ҳам гапирди. Буларни ўқитиш, ўрганиш масаласига тўхталди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Қашқадарё вилоятини Зойир Мирзаев бошқармоқда. Бунгача вилоят ҳокими сифатида Зафар Рўзиев фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё Зиёратгоҳ

Баҳолаганлар

320

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг