Зироат Мирзиёева ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори билан учрашди
Жамият
−
25 Июнь
6158Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг рафиқаси, “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Замин” фонди хабар берди.
“Учрашувда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва “Замин” фонди ўртасида болаларга, шу жумладан онкологик касалликларга чалинганларга тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш, уларни реабилитация қилиш, Ўзбекистонда паллиатив ёрдамни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, атроф-муҳит муҳофазасини ривожлантириш ва такомиллаштириш учун, шу жумладан, халқаро ҳаво сифати стандартлари ва ичимлик суви сифати меъёрларини ишлаб чиқишда халқаро экспертларни жалб қилишга кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилган.