Курс UZS

USD

12 953.20

15.09

EUR

14 058.11

-18.55

RUB

151.13

1.14

Зилзиладан қўрқиб қолган туркиялик эркак 2 йилдан бери ғорда яшаётганини айтди (фото)

Бу қизиқ

image_2025-02-22_16-43-23

2023 йилда Туркиянинг Ҳатай вилоятида юз берган зилзилада уйи вайрон бўлган 55 ёшли Али Бозўғлон 2 йилдан бери ғорда яшаб келаётганини айтди. Бу ҳақда “Heberler” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Али Бозўғлон ғорда яшаётганидан умуман афсусланмайди, аксинча, у  ҳаммадан узоқда ўзини жуда хотиржам ҳис қилаётганини айтган.

“Баъзан илонлар ва сичқонлар ғорга кириб келади. Менда улар учун айтадиган дуолар бор. Дуо қилсам, улар кетади. Электрдан муаммо бор. Агар имкониятим бўлса, қуёш панелидан фойдаланмоқчиман. Ундан кир ювиш машинаси ва совиткични ишлатиш учун фойдаланмоқчиман”, дейди у.

2 йил аввал февраль ойида мамлакатнинг Қаҳрамонмараш вилоятида содир бўлган зилзиладан минглаб бинолар вайрон бўлган ва тахминан 25 минг киши ҳаётдан кўз юмган. “Аср офати” деб аталган ушбу зилзила шаҳарда яшовчи кўпчиликнинг ҳаётини бир кечада ўзгартириб юборган. Шу жумладан, Дефне туманининг Чекмече маҳалласидан бўлган 55 ёшли Али Бозўғлон ҳам зилзилада ўз уйидан айрилган.

Туркияда бир йил ичида 100 мингдан ортиқ зилзила содир бўлди north_east

Туркияда бир йил ичида 100 мингдан ортиқ зилзила содир бўлди

Уч фарзанднинг отаси бўлган Бозўғлон уйи зилзилада вайрон бўлганидан кейин оғир руҳий жараённи бошдан кечирган. У 2 йил аввал Самандағ туманидаги Яйлижа маҳалласи ҳудудида жойлашган ғорни топиб, ер қимирлашидан қолиб кетган руҳий қўрқувни енгиш ва одамлардан узоқда яшаш учун у ерга кўчиб ўтган.

“Менинг барча эҳтиёжларим шу ерда қондирилади. Одамларнинг ғорда яшаши ғалати кўриниши мумкин, лекин мен бу ерда бахтлиман”, дейди у.

Бозўғлонга Дефне туман маъмурияти контейнер уй таклиф қилган, аммо у таклифни рад этган.

“Мен бу ерда 2 йилдан бери яшаяпман ва ғорда хотиржамликни топдим. Бу ғор минг йиллардан бери мавжуд ва ҳеч қачон қуламайди. Менинг кунларим шу ерда жуда осуда ўтади. Ҳаммадан узоқдаман. Дефне туман маъмурияти менга истаган жойимдан контейнер уй беришини айтди, аммо мен ғорни ўзим учун “маънавий уй” деб қабул қилдим. Кунларимни идиш-товоқ ва кийим ювиш билан ўтказаман. Ҳамма ерни озода сақлайман, овқат тайёрлайман. Ғорда чиройли хотираларим бор. Мен ҳаммадан узоқдаман ва табиат билан алоқадаман. Баъзи билимсиз одамлар ғорда яшашим ҳақида салбий фикрлар билдиради. Чунки улар мен билан ўтириб суҳбатлашмаган, мени танишмайди. Улар ҳар хил фикрлар билдиради. Оллоҳ уларга ақл берсин”, дейди у.

Айтиб ўтиш жоизки, нашрда эркакнинг 3 боласи ва аёли ҳозирда қаерда истиқомат қилаётгани ҳақида маълумотлар берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия зилзила ғор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг