Зилзилада қурбон бўлган яна бир наманганликнинг жасади Ўзбекистонга юборилди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркия юз берган зилзилада қурбон бўлган яна бир ўзбекистонликнинг шахсини очиқлади.

Бош консулхонага кўра, навбатдаги қурбон асли наманганлик 42 ёшли аёл киши. Жорий йилнинг 12 февраль куни марҳуманинг жасади Ўзбекистонга юборилган. 

“Марҳумани Аллоҳ раҳматига олсин. Яқинларига сабр тилаймиз. Бу борада Бош консулхонага моддий ва маънавий ёрдам берганларга ташаккур билдирамиз”, дейилади хабарда. 

Аввалроқ зилзилада қурбон бўлган 40 яшар наманганликнинг жасади жорий йилнинг 11 февраль куни Тошкентга юборилганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан, Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.

Шундан сўнг, Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга туширилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Туркияда содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этишда фаол иштирок этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан дастлаб 100 кишилик қидирув-қутқарув гуруҳи, жорий йилнинг 9 февраль куни 71 кишилик иккинчи гуруҳ Туркияга юборилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон жорий йининг 6 февраль куни кучли зилзиладан азият чеккан Туркияга инсонпарварлик ёрдами жўнатган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг