Журналистлар портловчи флешка қурбони бўлди

Олам

image

Эквадордa 5 нафар журналистга портловчи модда ўрнатилган флешкалар почта орқали юборилган. Бу ҳақда Эквадор ОАВ ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи "Fundamedios" ташкилоти xabar berdi.

Унда айтилишича "Ecuavisa" телеканали журналисти ушбу "USB" қурилмалардан бирини почта орқали қабул қилиб олган ва қурилмани ўз компьютерига улаган заҳоти портлаган.

“Журналист USB қурилмасини ишга туширганида портловчи модданинг 50 фоизи фаоллашгани сабабли, у журналистга енгил юз ва қўл жароҳатларини етказиш билан чекланган”, дейилади хабарда.

Яна биp портловчи флешка "Teleamazonas" телеканали мухбирига келиб тушган. Лекин у қурилмани қўшимча USB адаптер орқали улагани учун портловчи восита ишга тушмаган.

“USB қурилмалари ичида 1 см ҳажмдаги 2 та портловчи моддалар жойлаштирилган бўлиб, улар 5 вольт кучланишда портлаши режалаштирилган бўлган”, деб қўшимча қилинади "Fundanedios” ташкилоти хабарида.

Шунингдек, Эквадор Ички ишлар вазири Хуана Сапата барча USB қурилмалар бир хил кўринишда эканлиги ва таҳдидли хатлар орқали журналистларга босим ўтказиш мақсадида юборилганлигини маълум қилган.

Шоҳжаҳон Мажитов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Журналистлар Эквадор портловчи флешка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг