Журналист Саодат Ғоипова вафот этди
Жамият
−
29 Июнь 2020
12408Ўзбекистонлик журналист, “Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси” журнали бош муҳаррири ўринбосари Саодат Ғоипова 48 ёшида вафот этди.
Саодат Ғоипова 1972 йилнинг 7 январь куни Тошкент вилояти, Янгийўл туманида таваллуд топган.
У журналистик фаолиятини 1993 йилда “Ўзбекистон овози” газетасида бошлаган эди.
1990-1991 йилларда - Тошкент вилояти Янгийўл тумани комсомол комитети ходими;
1993-1994 йилларда - “Ўзбекистон овози” газетасида машинисткаси;
1994-1995 йилларда - “Оила ва жамият” газетасида котиба-машинисткаси, мухбири;
1995-1998 йилларда - “Иқтисод ва ҳисобот” – “Экономика и статистика” журналлари таҳририятида кадрларни ҳисобга олиш сектор мудираси ва котиба;
2000 -2003 йилларда - “Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси” – “Экономический вестник Узбекистана” таҳририятида ўзбек нашри бўйича махсус мухбир;
2003-2007 йилларда - “Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси” – “Экономический вестник Узбекистана” таҳририятида ўзбек нашри бўйича бўлим муҳаррири;
2007-2010 йилларда - “Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси” – “Экономический вестник Узбекистана” таҳририятида ўзбек нашри бўйича масъул котиб;
2010-2018 йилларда - “Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси” – “Экономический вестник Узбекистана” таҳририятида ўзбек нашри бўйича бўлим муҳаррири;
2018 дан бугунгача “Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси” – “Экономический вестник Узбекистана” бош муҳаррири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
У 2011 йил “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил” эсдалик нишони билан тақдирланган.
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.