Журнал муқовасидаги машҳур афғон қизи Римга кўчиб ўтгани маълум бўлди
Олам
−
27 Ноябрь 2021
136141985 йилда “National Geographic” журнали муқовасида сурати чоп этилиши ортидан дунёга машҳур бўлган афғонистонлик аёл Шарбат Гула қочқинларга ёрдам дастури доирасида Италия пойтахти Римга борган. Бу ҳақда Италия ҳукумати сайти хабарига асосланиб хабар берилган.
Афғонистонда “Толибон” ҳаракати ҳокимиятга келганидан кейин у мамлакатни тарк этишни сўраб чиққан. Италия ҳукумати афғон нотижорат ташкилотлари билан биргаликда Гуланинг Римга кўчиб ўтишини таъминлаган.
Маълумот ўрнида, машҳур кадрни ҳарбий фотограф Стив Маккарри Покистонлик қочқинлар лагерида қиз 12 ёшга тўлганида (у қачон туғилгани номаълум) суратга олган. Орадан бир йил ўтиб Шарбат турмушга чиққан. Маккарри уни 2002 йилда афғон қишлоғида топган. Ҳозирда Гула 50 ёшда, унинг бир неча фарзанди бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь