Жума намози вақтида портлаш! 62 киши қурбон бўлди
Олам
−
19 Октябрь 2019
29932Кеча, 18 октябрь куни Афғонистонда жума намози вақтида масжидда портлаш юз берди. Натижада камида 62 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Портлаш мамлакатнинг шарқий вилояти Нангарҳарда юз берди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлашнинг кучи бинонинг томини вайрон қилган.
Ҳозиргача портлаш учун жавобгарликни Афғонистонда фаолият юритаётган ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
Портлаш БМТ мамлакатдаги уруш қурбони бўлган тинч аҳоли сони ёзда ҳаддан ташқари ортиб кетганини маълум қилганининг эртаси куни содир бўлди.
БМТ маълумотига кўра, июль-сентябрь оралиғида 1174 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Бу БМТ қурбонлар ҳисобини юрита бошлаган 10 йилликдаги энг аянчли чорак бўлган.
Нангарҳар вилояти губернатори портлашда 62 киши ҳалок бўлгани ва 36 киши турли даражада жароҳатланганини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь