Жума куни Мирзиёев Россияга боради
Жамият
−
17 Ноябрь 2021
3313Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф билан Россия Федерациясида бўлади. Москва шаҳрида икки мамлакат етакчилари учрашув ўтказади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби хабар берди.
Ўз навбатида ушбу маълумотни Россия томони ҳам тасдиқлаган. Рус ОАВда тарқалган хабарларга кўра, Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Кремлда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашишини маълум қилган.
“Ҳа. Ташриф режалаштирилган. Суҳбат Кремлда бўлади”, дейди Песков 19 ноябрь куни Путин Ўзбекистон Президенти билан учрашиши кутилмоқдами, деган саволга жавобан.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 ноябрь куни рус ОАВда Ўзбекистон Президентининг шу ҳафта Россияга ташриф буюриши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев сайловда ғалаба қозонгач биринчи бўлиб Туркияга ташриф буюрди. Жорий йилнинг 11-12 ноябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Туркияга қилган сафари чоғида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг 8-саммитида қатнашди. Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайлови бўлиб ўтди. Унда амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев 80,12 фоиз овоз билан ғалаба қилди.
LiveБарчаси