Мирзиёев келаси ҳафта Россияга боради

Жамият

image

Россия Президенти Владимир Путин келаси ҳафтада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокара ўтказади. Бу ҳақда “Россия 1” телеканали хабар берди.

“Ўзбекистон Президенти Путин билан музокаралар учун Россияга келмоқда. Бу Шавкат Мирзиёевнинг яқинда бўлиб ўтган президентлик сайловлари ва улардаги ғалабасидан сўнг, биринчи хорижий ташрифи эканини ҳисобга олсак, муҳим воқеадир”, дейилади “Москва. Кремль. Путин” дастурида. РИА Новости эса ушбу дастурдан иқтибос келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев сайловда ғалаба қозонгач биринчи бўлиб Туркияга ташриф буюрди. Жорий йилнинг 11-12 ноябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Туркияга қилган сафари чоғида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг 8-саммитида қатнашди

Маълумот учун, жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайлови бўлиб ўтди. Унда амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев 80,12 фоиз овоз билан ғалаба қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг