Жуда хавотирдаман – Ҳабиб Қозоғистондаги воқеалар ҳақида
Спорт
−
08 Январь 2022 11847 1 дақиқа
Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов ўзининг Instagram саҳифасида Қозоғистондаги норозилик намойишларига ўз муносабатини билдирди.
“Ассалому алайкум. Мен Қозоғистонда содир бўлаётган воқеалардан жуда хавотирдаман. Умид қиламанки, яқин келажакда биродарларимиз заминида тинчлик, тотувлик ва осойишталик ҳукм суради”, дея ёзган Нурмуҳамедов.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабибнинг жамоадоши ва UFC енгил вазн тоифасининг 4-рақамли жангчиси Ислом Махачев ҳам Қозоғистон халқини қўллаб-қувватлаган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистондаги намойишлар оқибатида 18 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлган, 748 нафари яраланган. Шунингдек, 26 нафар намойишчи ҳалок бўлган, 26 нафари эса яраланган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь