Жуда катта марраларни белгиладик, лекин керакли натижага эришмадик – Президент
Жамият
−
21 Январь 2020
4179Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси ўтказилмоқда. Йиғилишда иштирок этаётган Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир вазифасига тўхталиб ўтди.
“Кеча биз келишиб олганимиздек, икки палатада тезлик билан ва ўз навбатида вазминлик билан қандай қонунлар қабул қиламиз. Бош вазир номзодини кўриб чиқамиз. Битта нарсани тушуниш керакки, тасдиқлаш тасдиқлаш учун эмас. Ўз хоҳишларингизни билдиришингиз ҳам керак. Бугун депутатлар ўз ҳудудларидан олиб келган муаммоларини билдиришлари ҳам қарз, ҳам фарз.
Бугунги кун тартибидаги масала бўйича тўғри номзодларни танлаб олсак, бизга ҳам ҳаммамизга осон бўлади. Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш учун Бош вазир ва унинг қўл остидаги ҳукумат масъулдир. Халқимиз ҳам қараб турибди, жаҳон ҳамжамияти ҳам. Биз ўтган 3 йилда бозор иқтисодиётини ривожлантириш учун ҳаракат қилдик”, дейди давлат раҳбари.
Давлат раҳбари сўзида давом этиб 3 йиллик ислоҳотлар масаласига тўхталди. Натижага эришишда бу давр жуда қисқа эканини қайд этди.
“Олдингидек қарор қоғозда қолмаслиги учун Бош вазир амалга ошириши шарт. Биз нарсани очиф айтаман 3 йил бўлди ислоҳотлар бошланганига. Бу жуда қисқа давр. Лекин шу даврда биз қонунларни жойига келтиришга ҳаракат қилдик.
Олдин иқтисодиётни заминини яратамиз. Охирги йиллардаги қарор ва концепцияларимизни албатта, амалга оширамиз. Энг биринчи одамларни иқтисодини жойига келтиришимиз керак. Биз биринчи қадамларни қўйдик. Ҳурматли ҳокимларимизнинг режаларини бугун халқимиз қабул қилмайди. Биз 2019 йилда жуда катта асос яратдик.
Биз жуда катта марраларни белгиладик. Лекин керакли натижага эришмадик”, дейди Президент.
LiveБарчаси