ЖСТга йўл: Россия билан деярли келишилди, фақат Тайвань қолди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича Россия билан музокаралар деярли якунланди. Олдинда эса фақат Тайвань билан мулоқот қилиш турибди. Бу ҳақда мамлакат Президентининг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов маълум қилди. 

Унинг қайд этишича, ўтган ҳафта Москвада Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши билан боғлиқ долзарб масалалар бўйича Россия музокара гуруҳи билан келишувга эришиш учун самарали учрашув ўтказилган.

“Музокаралар энди деярли якунланди: барча асосий элементлар келишиб олинди ва фақат бир нечта техник жиҳатлар якуний текшириш ва тасдиқлашни талаб қилади”, дейди Урунов. 

У Россия Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников, Савдо музокаралари департаменти директори Екатерина Майорова, Россиянинг ЖСТдаги доимий вакили Николай Платонов ва Россия жамоасига асосий сўровлар бўйича аниқлик киритгани, шунингдек, ушбу жараён давомида конструктив иштироки ва қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирган. 

“Биз ишимизни давом эттирар эканмиз, мен шу йил декабрь ойида Женевада бўлиб ўтадиган Жаҳон савдо ташкилоти Бош кенгаши йиғилишида Россия томони билан якуний натижага эришишни интиқлик билан кутяпман”, дейди Урунов. 

У сўзида давом этаркан, энди Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича қолган икки томонлама музокараларни якунлаш учун фақат Хитой Тайбэйи (Тайвань) билан мулоқот қилиши керак. 

Айни вақтда Азиз Урунов ва унинг жамоаси икки томонлама ва ЖСТга оид ҳамкорликни ривожлантириш учун Вашингтонда бўлиб турибди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон савдо ташкилоти Азизбек Урунов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг