ЖССТ: Сув муаммоси туфайли 1,8 млрд одам юқумли касалликларга чалиниши мумкин
Олам
−
14 Декабрь 2020
3135Шифохоналардаги сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар туфайли дунёда тахминан 1,8 миллиард одам COVID-19 ва бошқа юқумли касалликларга чалиниши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хабарида айтилган.
ЖССТ маълумотларига кўра, дунёдаги ҳар тўртинчи тиббиёт муассасасида сув таъминоти мавжуд эмас, ҳар учинчисида эса зарур гигиена воситалари йўқ.
“Сув, санитария ва гигиена соғлиқни сақлаш ходимлари ва беморларнинг хавфсизлиги учун жуда муҳимдир, аммо бу хизматларга ҳар доим ҳам устувор аҳамият берилмайди”, дейилган хабарда.
ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесуснинг сўзларига кўра, тиббиёт муассасаларида тегишли гигиена қоидаларига риоя қилинмаслик, ҳимоя воситаларисиз ишлашга тенгдир.
Унинг таъкидлашича, сув таъминоти, санитария ва гигиена коронавирусга қарши курашда асосий рол ўйнайди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар 72 млндан ошган. 1,6 млн бемор вафот этган. 50 млндан кўп бемор соғайган.
LiveБарчаси