ЖССТ раҳбари кузда янги пандемияга тайёргарлик кўришга чақирди 

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус кузда янги пандемияга тайёргарлик кўришга чақирди. Бу ҳақда у Женевадаги брифинг чоғида маълум қилган.  

“Кейинги уч ой бўлажак пандемияга тайёргарлик кўриш ва уни қайтариш учун муҳим давр бўлади”, деган Гебрейесус. 

ЖССТ раҳбари барча хавфсизлик чораларига риоя қилишни, ҳимоя ниқобларини тақишни ва иложи борича COVID-19 га қарши эмланишни тавсия қилди. 

“Қисқа йўл йўқ. ЖССТ хавф-хатарга асосланган кенг қамровли ёндашувни тавсия қилишда давом этмоқда”, деган у. 

Шунингдек, Гебрейесус дунёда COVID-19 тарқалиши жуда юқори даражада барқарорлашганини айтган. 

“Дунёда ҳар куни аниқланган ҳолатлар сони бўйича вазият барқарорлашди. Аммо бу барқарорлик жуда юқори даражада — 4,5 миллиондан ортиқ касаллик ва 68 минг ўлим ҳолатлари”, дея тушунтирган у. 

Гебрейесус дунёда касалланиш даражаси турлича эканини, лекин вирус ҳамма жойга таҳдид солаётганини айтган. 

“Вазият минтақадан минтақага, мамлакатдан мамлакатга, вилоятдан вилоятга ва шаҳардан шаҳарга жуда фарқ қилади. Баъзи минтақалар ва мамлакатларда COVID-19 билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари кўпайишда давом этмоқда, баъзи минтақаларда эса вазият яхшиланмоқда. Ҳозирча бу вирус ҳамма жойда таҳдид солмоқда”, дея қўшимча қилган Гебрейесус. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда коронавирусдан ўлим ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Дунё бўйича, 2021 йил 25 август соат 16:38 ҳолатига кўра, 4 448 352 киши COVID-19 инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган. 

Ташкилотнинг аниқлик киритишича, 2021 йил 22 август ҳолатига кўра, дунёда коронавирусга қарши 4 619 976 274 вакцина қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг