ЖССТ раҳбари дунё мамлакатларига мурожаат билан чиқди
Олам
−
02 Апрель 2021
8565Кеча, 1 апрель куни G20, G7 ва барча минтақаларнинг 25 дан ортиқ раҳбарлари иштирокида коронавирус пандемиясига бағишланган брифинг ўтказилди.
Брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус нутқ сўзлади.
“Дунё хавфсизлигини сақлаш учун авлодлар зиммасига тушадиган пандемия шартномаси чақириғига тобора кўпроқ раҳбарлар қўшилаётганидан хурсандман”, дея сўзини бошлаган Гебрейесус.
ЖССТ раҳбари ўз нутқи давомида пандемиягача бўлган даврда ҳам дунё тиббиётига камида 18 миллион соғлиқни сақлаш ходими етишмаганини таъкидлаган.
"Пандемияни тугатиш ва биргаликда соғайиш учун биринчи навбатда соғлиқни сақлаш ходимларини жалб қилиш керак", деган Гебрейесус.
У шунингдек, вакцинани адолатли тақсимлаш ҳали ҳам долзарблигини таъкидлаган.
"Йилнинг 100-кунига тўққиз кун қолди. Соғлиқни сақлаш ходимлари ва барча мамлакатларда хавф остида бўлганларни эмлаш бизнинг қўлимизда", деган Гебрейесус.
Шунингдек, ЖССТ раҳбари дунё ҳамжамиятига мурожаат қилиб, 20 та муҳтож давлатга 10 миллион доза коронавирус вакцинаси ажратишга чақирган.
Гебрейесус аввалги ёрдам чақируви муваффақиятли бўлмаганини таъкидлаган.
“Ўтган ҳафта мен фавқулодда фойдаланиш учун дори-дармонлар рўйхатига киритилган COVID-19 га қарши вакциналари бўлган мамлакатларга зудлик билан 10 миллион дозани COVAX билан бўлишишларини илтимос қилдим. Аммо ҳамон кутяпман”, деган ЖССТ раҳбари.
LiveБарчаси