ЖССТ огоҳлантириш билан чиқди

Саломатлик

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2023-2024 йилларда вирусли тропик касалликлар авж олишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг сўзларига кўра, денге ва чикунгуня иситмалари ҳамда Зика вируси билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши кутилмоқда. Бу хасталикларнинг барчаси одамларга чивинлар чақиши орқали юқиши кузатилади.

“Сўнгги ўн йилликда дунё бўйлаб денге иситмасига чалиниш ҳолатлари кескин ошди. Айниқса Шимолий ва Жанубий Америкада ўтган йили 2,8 миллион ҳолат қайд этилган ва беморлардан 1280 нафари ҳаётдан кўз юмган”, дейди Гебрейесус.

ЖССТ таҳлилида келтирилишича, 2016 йили Эль-Ниньо билан боғлиқ табиий офатлар 30 та мамлакатда 60 миллионга яқин инсонга зиён етказган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЖССТ вирус тропик касалликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг