ЖССТ мутахассисларининг Хитойга киришига ниҳоят рухсат берилди
Олам
−
11 Январь 2021
3640Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари коронавирус инфекциясининг сабабларини ўрганиш учун жорий йилнинг 14 январь куни Хитойга келади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Гигиена ва соғлиқни сақлаш давлат қўмитасига асосланиб хабар берилган.
Дастлаб мутахассислар гуруҳи Хитойга январь ойининг бошларида келишни режалаштирган, аммо Пекиндан кириш учун рухсат йўқлиги сабабли уларнинг келиши кечиктирилган.
ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус ушбу ишдан ҳафсаласи пир бўлганини айтганди.
Маълумот учун, 2020 йилнинг декабрь ойи ўрталарида ЖССТ мутахассислари гуруҳи коронавирус манбасини қидириш учун январь ойида Хитойга боришни режалаштирганини эълон қилганди.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус “ўчоғи” бўлган Хитойнинг Ухань шаҳрида COVID-19 эпидемияси 2019 йилнинг декабрь ойида бошланган эди.
Турли тахминларга кўра, коронавирус Ухань шаҳридаги денгиз маҳсулотлари бозорида пайдо бўлган.