ЖССТ мутахассислари Уханга етиб борди

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари бугун, 14 январь куни коронавирус келиб чиқишини ўрганиш мақсадида Хитойнинг Ухань шаҳрига етиб келди. Самолёт қўнаётгани Хитой марказий телевидениеси жонли эфирида намойиш этилган. 

Маълумотларга кўра, Сингапурнинг Scoot самолёти Ухань халқаро аэропортига маҳаллий вақт билан соат 11:05да (Тошкент вақти билан 08:05) қўнган. 

Таъкидланишича, ЖССТ мутахассислари мамлакатда амал қилаётган қоидаларга биноан, 14 кунлик карантинда ўтиради. 

Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни Женевада бўлиб ўтган брифингда ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус Хитой Ҳукумати халқаро илмий экспертлар гуруҳининг келишига рухсат бериш масаласини кечиктирганидан ҳафсаласи пир бўлганини айтганди. 

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Хуа Чуньин эса кечикишни "пандемия ҳолатидаги расмий процедураларнинг ўзига хос хусусиятлари" билан боғлиқлигини маълум қилганди. 

Маълумот ўрнида, делегация таркибига Россия, Австралия, Дания, Германия, Кения, Япония, Голландия, Қатар, Судан, Буюк Британия, АҚШ ва Вьетнамдан келган мутахассислар ҳамда уларнинг Хитойдаги ҳамкасблари киради.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус “ўчоғи” бўлган Хитойнинг Ухань шаҳрида COVID-19 эпидемияси 2019 йилнинг декабрь ойида бошланган эди. 

Турли тахминларга кўра, коронавирус Ухань шаҳридаги денгиз маҳсулотлари бозорида пайдо бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Хитой

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг