ЖССТ коронавирусга қарши оммавий эмлаш қачон бошланишини тахмин қилди
Саломатлик
−
05 Сентябрь 2020
10571Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2021 йил ўрталаригача бутун дунё мамлакатларига коронавирусга қарши вакциналарни катта миқдорда етказиб берилишидан умид қилмоқда. Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган брифингда ЖССТ расмий вакили Маргарет Харрис айтиб ўтди.
Харриснинг таъкидлашича, камида олтидан тўққизтагача вакцина узоқ йўлни босиб ўтган ва учинчи босқич синовларида турибди.
“Синовларнинг учинчи босқичи узоқроқ бўлиши керак. Вакцинанинг қанчалик самарали ва хавфсиз бўлишини билиш жуда муҳим”, дейди Харрис.
Унинг сўзларига кўра, ҳар бир босқичда хавфсизликни таъминлаш керак. Бу борада вакцинани ишлаб чиқариш жараёни чўзилиб кетган. Бутун дунёда вакцина ишлаб чиқарувчи компаниялар вақт билан курашмоқда.
"Реал вақт жадвалида биз келгуси йилнинг ўрталарига қадар кенг миқёсли эмлашларни кутмаяпмиз", дейди Харрис.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Россия, Саудия Арабистони, АҚШ, Хитой каби мамлакатлар коронавирус вакцинаси устида бош қотирмоқда.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь