ЖССТ 7 та пандемияга сабаб касаллик қайтаётганини эълон қилди
Олам
−
08 Октябрь 2022
12330Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бутун дунё бўйлаб ўсиши қайд этилаётган вабо эпидемияларининг кучайиб бораётганидан хавотирда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус Женевада маълум қилди, дея хабар бермоқда БМТ матбуот хизмати.
“Ҳозир биз бир неча йил давомида вабо касаллигига чалиниш камайганидан кейинги бутун дунё бўйлаб вабо эпидемиялари қайта тикланишига гувоҳ бўлмоқдамиз”, дейди Гебрейесус.
ЖССТ маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида 27 та давлатда вабо эпидемияси қайд этилган. Уларнинг нафақат даврийлиги, балки ўлим даражаси ҳам ошди. Ташкилотда мавжуд бўлган маълумотлар чекланган, аммо улар шуни кўрсатяптики, бу йил ўлим даражаси сўнгги беш йилдаги ўртача кўрсаткичдан деярли уч баравар кўп.
“Вабо қашшоқлик ва можаролар туфайли ривожланади, аммо ҳозирда иқлим ўзгариши сабаб бўлмоқда. Сув тошқинлари, циклонлар ва қурғоқчилик каби экстремал об-ҳаво ҳодисалари ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятини янада пасайтиряпти ва вабо тарқалиши учун идеал шароит яратяпти”, дейди ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус.
Тедроснинг таъкидлашича, вабо бир неча соат ичида ўлдириши мумкин бўлса-да, эмлаш, ичимлик суви ва санитария воситаларидан фойдаланиш орқали уни олдини олиш мумкин. Аммо эпидемиялар сони ортиб бораётганлиги сабабли вакцина таъминоти талабни қондира олмайди.
Холера инсоният тарихидаги энг ёмон касалликлардан бири бўлиб, ҳанузгача дунёнинг баъзи қисмларида аксарият ўлимларнинг асосий сабабидир. Сўнгги 200 йил ичида у еттита пандемияга сабаб бўлган. Бир вақтлар сувсиз одамларнинг тери ранги туфайли уни “кўк ўлим” деб аташган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь