Жошуа ва Нганну жанг қиладиган бўлди
Спорт
−
06 Январь
3879Оғир вазнда собиқ UFC чемпиони Френсис Нганну ва бокс бўйича оғир вазнда икки карра жаҳон чемпиони Энтони Жошуа 9 март куни жанг қилади. Бу ҳақда “MMAJunkie” хабар берди.
Жошуа ва Нганну ўртасида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 10 раундлик жанг бўлиб ўтади. Жангни расман эълон қилиш учун шу ой охирида Лондонда матбуот анжумани ўтказилиши кутилмоқда.
2023 йил бошида Нганну UFC'ни тарк этди ва бокс оламига ўтишини эълон қилди. Нганну 28 октябрь куни бўлиб ўтган биринчи бокс учрашувида британиялик Тайсон Фюрига ютқазиб қўйди. 3-раундда Нганну рақибини нокаутга учратди, бироқ Фюри курашни давом эттира олди.
Жошуа эса охирги жангини ўтган йили 23 декабрь куни ўтказганди. У швециялик Отто Валлинни бешинчи раундда нокаут билан мағлуб этди. Жошуа фаолиятидаги 27 та ғалабадан 24 таси нокаут билан якунланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь