Жоржияда сайлов участкалари вақтинча ёпилди
Олам
−
06 Ноябрь 2024 3280 2 дақиқа
Портлашлар ҳақида ёлғон таҳдидлар туфайли Жоржия штатининг Фултон округидаги иккита сайлов участкаси тахминан 30 дақиқага ёпилди. Бу ҳақда Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) маълум қилди.
Баёнотда айтилишича, бир қанча штатлардаги сайлов участкаларида ёлғон бомба таҳдидлари ҳақида хабарлар тарқалган. Бу хабарларнинг аксарияти Россия электрон почта доменларидан юборилган. Биргина Жоржия штатида сайлов куни йигирмадан ортиқ ёлғон бомба таҳдидлари келиб тушган, уларнинг аксарияти Фултон округида бўлган.
Натижада Фултон округидаги иккита сайлов участкаси ичкарисидаги одамлар эвакуация қилинган. Штат Давлат котиби, республикачи Брэд Раффенспергер сайлов куни Россиянинг аралашуви ҳақида эълон қилган.
Федерал тергов бюроси сайлов участкаларида террорчилик ҳужумлари хавфи юқорилиги сабабли идора номидан масофадан туриб овоз беришга чақирилганини рад этган. Шунингдек, интернетда сайлов участкаларида қонун бузилишига оид ФҚБ логотипи туширилган видео эълон қилинган.
“Бу видео ҳозирги таҳдид ёки сайлов участкаларидаги хавфсизлик ҳолатини тўғри акс эттирмайди”, дейилади ФҚБ баёнотида.
Идора унга тегишли экани айтилган бошқа видеони ҳам рад этиб чиқди. Унга кўра, ёзувда Аризона, Жоржия ва Пенсильвания штатларидаги бешта қамоқхона расмийлари сиёсий партия билан маҳбусларнинг овозларини сохталаштириш мақсадида тил бириктирганликлари ҳақида агентлик сохта пресс-релизи мавжуд.
“ФҚБ фаолияти ва таҳдидларни баҳолаш тўғрисида ёлғон контент орқали жамоатчиликни алдашга уринишлар бизнинг демократик жараёнимизга ва сайлов тизимига бўлган ишончга путур етказишдир”, дея таъкидлади идора.
Маълумот учун, АҚШда мамлакатнинг 47-президенти сайланмоқда. Республикачи Дональд Трамп ва демократ Камола Ҳаррис давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни президентлик сайловлари бошланганди. Тошкент вақти билан соат 10:15 да эълон қилинган статистикага кўра, сайловларда демократ Камола Ҳаррис республикачи Дональд Трампга етиб оляпти.
Жасмина Расулова
Live
Барчаси