Жонсон лавозимини сақлаб қолди
Олам
−
07 Июнь 2022
5392Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон малакатдаги ҳукмрон Консерватив партия депутатларининг ишонч овоз (вотум)ини олди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Овоз бериш жараёнида 211 депутат Жонсонни ёқлаб, 148 депутат ишончсизлик вотуми учун овоз берди. Шу тариқа у консерваторлар етакчиси ва мамлакат Бош вазири лавозимини сақлаб қолди.
“Овоз бериш жараёнида 211 депутат Борис Жонсонга ишонч билдирди, 148 нафари қарши овоз берди. Шундай қилиб, мен Консерватив партиянинг парламент фракцияси Бош вазирга ишончини сақлаб қолганини эълон қилишим мумкин”, деган оддий парламентарийларни бирлаштирган Консерватив партиянинг 1922 Қўмитаси раҳбари Грэм Брейди.
Ишончсизлик вотумини қабул қилиш учун ҳукмрон Консерватив партиянинг 359 депутатидан камида 180 нафарининг овози зарур эди.
Аввалроқ Консерватив партия депутатларининг камида 15 фоизи, яъни 54 киши Жонсонга ишончсизлик мактубини “1922 қўмитаси” (Консерватив партиянинг Жамоалар палатасидаги парламент гуруҳи) раиси сэр Грэм Брейдига юборган. Бундай ҳолларда қўмита партия етакчисига бўлган ишонч масалалари бўйича овоз бериш жараёнини ўтказиши шарт. Хатларнинг сабаби Бош вазирнинг Даунинг-стритдаги зиёфатларда иштирок этиши эди.
Жонсон Буюк Британияда COVID-19 га қарши кураш авжида бўлган бир пайтда Даунинг-стритдаги зиёфат қатнашгани маълум бўлгач, баҳслар марказида қолганди. Маълум бўлишича, Британия раҳбарлари бундай тадбирларда иштирок этиб, мамлакатда ўзлари жорий қилган чеклов чораларини бузган.
Вазирлар Маҳкамаси ходими Сью Грэй томонидан 2020-2021 йилларда коронавирус блокировкалари авж олган пайтда Жонсон қароргоҳидаги базмлар бўйича ўтказилган ички текширувдан сўнг, партия аъзолари орасида амалдаги Бош вазирга бўлган норозилик кучайди. Жорий йилнинг май ойи охирида эълон қилинган ҳисоботда Грэй “Олий бошқарув ушбу амалиёт учун масъулиятни ўз зиммасига олиши керак” деган хулосага келди.
Бош вазир базмларни бирида қатнашгани учун жарима тўлади va узр сўради, бироқ мухолифат талаб қилганидек, истеъфога чиқишни ёки ишдан бўшашни рад этди. Жонсонинг фикрича, Украинадаги можаро пайтида унинг лавозимини тарк этиши масъулиятсизликдир.
LiveБарчаси