Жонни Депп ва Эмбер Хёрд қонунни билмагани учун қамоқдан қутулиб қолди
Маданият-санъат
−
25 Август 2023
7038Австралия прокуратураси америкалик актриса Эмбер Хёрдни мамлакатдаги қатъий карантин қоидасини билмаганлигини ҳисобга олиб, унга нисбатан қўзғатилиши мумкин бўлган жиноят ишини тўхтатди. Бу ҳақда “CBC” нашри хабар берди.
Гап шундаки, 2015 йилда Хёрд ва унинг собиқ эри Жонни Депп “Пистол” ва “Бу” лақабли кучукларини Австралиянинг Олтин қирғоғига олиб келган. Шундан сўнг, 2016 йилда бўлиб ўтган судда Хёрд итларни контрабанда йўли билан мамлакатга олиб кирганини, яъни итларга сохта иммиграция ҳужжатини тақдим этганлигини тан олганди. Бунинг учун актрисага 10 йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин эди. Бу сафарги судда эса давлат прокуратураси раҳбари 37 ёшли Хёрдни мамлакатнинг қатъий карантин қоидаларини билмаслигини ҳисобга олиб, жиноий жавобгарликка тортмаслик ҳақида қарор қилди.
Ушбу қарорнинг қабул қилинишида жуфтликнинг узр сўраб чиққан видеоси муҳим роль ўйнади. Унда Жонни Депп ва Эмбер Хёрд Австралиянинг биологик хилма-хиллигини ҳимоя қилиш муҳимлиги ҳақида гапирган.
“Австралия ноёб ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамлар хазинасига эга бўлган ажойиб орол. “Пистол” ва “Бу” яширинча олиб кирилганидан жуда афсусдаман. Австралияни ҳимоя қилиш муҳим”, деган Хёрд видеода.
Аммо Деппнинг собиқ ходими Кевин Мерфи 2020 йилда Лондон Олий судига Хёрд Австралияга ит олиб киришга рухсат берилмагани ҳақида бир неча бор огоҳлантирилганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда судьялар кенгаши таниқли актёр Эмбер Хёрдни “Washington Post” газетасида чоп этилган мақолада Деппга туҳмат қилганликда айбдор деб топган ва унга 15 миллион доллар жарима солганди.
LiveБарчаси