Жонни Депп Голливудни тарк этди. Энди “Жек Читтак”ни ким ўйнайди?

Маданият-санъат

image

“Кариб денгизи қароқчилари” фильмида “Жек Читтак” роли билан бутун дунёга танилган Голливуд актёри Жонни Депп фильмнинг навбатдаги қисмида суратга тушмайди. Бу ҳақда актёр Канн халқаро кинофестивалида эълон қилди.

Гап шундаки, актёр рафиқаси Эмбер Хёрд билан юз берган бир неча йиллик можаролари сабаб карьерасида муаммоларга дуч кела бошлаган. Хусусан, Disney ҳам уни лойиҳадан ҳайдаган. 

Жуфтлик 2015 йилда турмуш қурган ва 15 ойдан сўнг ажрашишга қарор қилган. Хёрд ажрим жараёнида Деппни оилавий мунособатларда зўравонлик қилганликда айблаган ва бу ҳақда 2018 йил “Washington Post” газетаси эълон қилган. 2019 йилда эса Депп ушбу мақола ва туҳмат учун рафиқасини судга берган. Эмбер Хёрд ушбу туҳмат даъвоси сабаб 10,35 миллион АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилган. 

Сўнгги суд хулосасига кўра, Депп айбсиз деб топилгандан сўнг, киностудия унга 20 минг доллар гонорар эвазига яна “Жек Читтак” ролини ижро этишни таклиф этди. Актёр эса машҳур кинорежиссёр Тим Буртон билан алоқаларини узди ва Голливудни тарк этди. 

“Мен ҳеч қандай афсусланишни ҳис қилмаяпман, чунки мен Голливуд ҳақида ўйламаяпман. Энди у менга керак эмас”, дейди Депп.

Маълумот ўрнида, “Кариб денгизи қароқчилари” фильмининг навбатдаги қисмида “Жeк Читтак” роли яна бир маҳоратли актёр  Мадс Миккелсенга топширилиши кутилмоқда.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жонни Депп Кариб денгизи қароқчилари Жек Читтак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг