Камола! У АҚШ тарихида қолиши мумкин
Олам
−
12 Август 2020
32897АҚШнинг собиқ вице-президенти, жорий йилда ўтказиладиган сайловда Демократик партиядан номзодини илгари сурган Жо Байден Калифорния штатидан бўлган сенатор Камола Харрисни ўзининг вице-президентлигига номзод сифатида кўрсатди.
Агар Байден сайловда ғалаба қозонса, Харрис АҚШ тарихидаги биринчи аёл вице-президент ва биринчи қоратанли америкалик сиёсатчи бўлади. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Шунингдек, Байден ғалаба қозонса, Харрис АҚШ Демократик партиясига ҳам раҳбар бўлиши мумкин.
Харрис 55 ёшда. У 2016 йилда сенатор бўлган. Бунгача 2010 йилдан бери Калифорния Бош прокурори бўлган.
Унинг онаси асли Ҳиндистондан илмий иш қилиш учун Америкага келган, отаси ямайкалик. Говард университетини тамомлаган.
Иммигрантлар авлоди ва қоратанли Ҳарриснинг номзоди Трампнинг антииммигрант сиёсатига ва яширин ирқчилик сиёсатига қарши яхши жавоб бўлади.
Маълумот учун, АҚШда президентлик сайлови жорий йилнинг 3 ноябрь кунига белгиланган. Сайловда икки асосий номзод бор. Булар: Республикачилар партиясидан бўлган амалдаги Президент Дональд Трамп ва демократ Жо Байден.
LiveБарчаси