Жо Байден бир йил олдинги хатосини такрорлади (видео)

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйда нутқ сўзлаётган вақтида мамлакат вице-президенти Камола Харрисни “президент” деб атади.

Ушбу ҳолат 5 январь куни Жо Байден АҚШнинг жанубий чегараларидаги хавфсизлик масалалари ҳақида нутқ сўзлаётган вақтида содир бўлган.

“Президент Харрис улар (мигрантлар) кетаётган мамлакатлардаги вазиятни яхшилаш учун бу ишга раҳбарлик қилди”, деган Америка раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 80 ёшли Жо Байден 2021 йилнинг март ойида ва 2022 йилнинг январь ойида ҳам худди шундай хатога йўл қўйиб, Камола Харрисни “президент”, деб атаган эди.

Шунингдек, Байден собиқ Президентлар Дональд Трамп ва Барак Обама номида ҳам чалкашиб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жо Байден Камола Харрис

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг