Жиззахдаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида Lacetti ва юк машинаси тўқнашди. Оқибатда енгил улов ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

ЙТҲ кеча, 12 апрель куни соат 21:30 ларда Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 962-километрида юз берган. “Тошкент-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган И.Б. бошқарувидаги Lacetti русумли енгил автомобиль ҳамда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган А.У. бошқарувида бўлган HOWO русумли юк автомобили билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида, Lacetti ҳайдовчиси И.Б. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомобилда бўлган икки нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Пахтакор тумани ИИБ тергов бўлими томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг