Жиззахдаги селда 3 та машина оқиб кетди (видео)
Жамият
−
19 Июнь 6952 1 дақиқа
Кеча, 18 июнь куни Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларининг айрим тоғ ва тоғолди ҳудудларида кучли ёғингарчилик оқибатида сел оқимлари юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, у йўллардан оқиб ўтган бўлиб, ҳодиса оқибатида ушбу ҳудудларда нотўғри қолдириб кетилган 3 та енгил автомобиль сел оқимига тушиб, оқиб кетган.
Таъкидланишича, мазкур ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва жабрланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг 3 туманида кучли сел келиши оқибатида 4 та қишлоқ аҳолиси эвакуация қилиниб, машиналар оқиб кетган эди.
Live
БарчасиБайден ва унинг рафиқаси ҳужумга учради
11 Ноябрь
Пашинян Туркияга борди
11 Ноябрь