Жиззахдаги кафеда муштлашганларга жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқда Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳридаги овқатланиш шохобчасида муштлашув рўй бергани тасвирланган видеотасвирлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Билдирилишича, видеодаги ҳолат ўтган йилнинг 23 август куни содир бўлган. Дўстлик маҳалласидаги кафеда Жиззах шаҳри Фориш ҳамда Зомин туманларида яшовчи О.О., О.Қ., Х.Х., Д.Т, Ж.Қ. ва Х.Д. ўртасида жанжал юз берган. Оқибатда Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи Х.Д. бир қатор тан жароҳатлари олган.

Келишмовчилик Х.Д. ва шерикларининг ейилган таом учун ҳақ тўламагани ҳамда кафе хизматчиларини ҳақорат қилгани ортидан келиб чиққан.

Ўз навбатида, 5 нафар айбланувчи қўлга олиниб, жабрланувчи суд тиббий экспертизасидан ўтказилган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш)  2-қисми “и” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Бугунги кунда тергов ҳаракатлари якунланган бўлиб, жиноят иши тегишли суд органида кўриб чиқилиши учун прокуратурага юборилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳридаги Ўратепалик маҳалласида жойлашган овқатланиш шохобчасида 800 минг сўм қарз устида бир нечта одамлар муштлашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах овқатланиш шохобчаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг