Жиззахда юк машинаси темирйўл кўпригини қўпориб кетди
Crime
−
24 November 2023 10815 1 minute
Жиззах вилоятида юк машинаси поезд ҳаракатланувчи кўприкнинг бир қисмини қўпориб кетди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темирйўллари” акциядорлик жамияти хабар берди.

АЖ ахборот хизматининг кеча, 23 ноябрь куни маълум қилишича, HOWO русумли юк машинаси “Жиззах-Сайхун” темирйўл участкасининг Зомин тумани ва Жиззах шаҳри ўртасида жойлашган темирйўл кўприги остидан ўтаётганида, борти билан унинг бир қисмини шикастлаган.
Шу боис, хавфсизлик ва тиклаш ишлари учун темирйўл кўприги бир муддат ёпилган. Мутахассислар шикастланган кўприкни таъмирлаган ва поездлар ҳаракатини тиклаган.
Айтиш жоиз, воқеа содир бўлгани ҳақидаги хабарлар шу ойнинг 19-20 саналарида ижтимоий тармоқларда тарқала бошлади. Кечикиб бўлса-да расмий муносабат бераётган “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ маълумотларида негадир аниқ сана келтирилмаган.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September