Жиззахда ЙТҲга учраган Epica бутунлай ёниб кетди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Жиззах вилоятида юз берган ЙТҲ оқибатида Epica русумли автомобиль бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, шу куни соат 05:50ларда вилоятнинг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М39 автомобиль йўлининг 985-километрида ЙТҲ содир бўлди. 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Р.К. Epica русумли автомобилда "Самарқанд-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотади. Йўл четидаги дарахтга бориб урилиши оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Автомобиль ёнғиндан тўлиқ зарарланган.

“Мазкур ҳодиса юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Ҳодиса натижасида вафот этган ёки тан жароҳати олганлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах Epica

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг