Жиззахда йигит хотини ва 5 яшар боласини ўлдириб, ёқиб юборди
3-саҳифа
−
11 Ноябрь 2022
28262Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида аёл ва боланинг ёқиб юборилган жасади топилди. Вилоят ИИБ Матбуот хизмати жасадлар “Заргар” қишлоғидан ўтган М39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг яқинидан топилган.
Кейинроқ ўтказилган суд-тиббиёт экспертизаси натижаларига кўра, марҳум Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи 29 ёшли фуқаро бўлган. Аёл ва боланинг жасадларида бўғиш излари топилган. Аёл механик асфикция сабаб вафот этгани аниқланган.
Тезкор тадбирлар натижасида ички ишлар органлари ходимлари гумонланувчини топган. У Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 22 ёшли йигит бўлиб чиққан. У жиноятга иқрор бўлган.
Тергов жараёнида ёш йигит ва аёл 5 йил аввал танишгани маълум бўлган. Бироқ, ота-оналари уларнинг муносабатларини қўллаб-қувватламаган ва улар шаръий никоҳ билан яшай бошлаган. 2017 йилда аёл фарзанд дунёга келтирган. Жорий йил кузининг бошида у яна ҳомиладор бўлган. Бу вақтда йигит Тошкентда қурувчи бўлиб ишлаган.
Кейинроқ аёл йигитнинг отасига қўнғироқ қилиб, ўғли билан бўлган муносабати ҳақида гапириб берган. У, шунингдек, уларнинг оиласининг тўлақонли аъзоси бўлишни хоҳлаётганини айтган. Шундан сўнг 22 ёшли йигит аёлни боласи билан Тошкентга чақирган. Уларга Тошкент вилоятининг Зангиота тумани Олим полвон маҳалласидан ижарага уй-жой берган. Бу ерда у аёлнинг пули борлигини билиб қолган ва номаълум сабабларга кўра уни хиёнатда айблаган.
Алоқалар ёмонлашганидан кейин улар Бухорога қайтишга қарор қилишган. Йўлда “Заргар” қишлоғи ҳудудида тўхташган ва ўрталарида низо келиб чиққан. Ёш йигит яна аёлни хиёнатда айблаган.
Можаро вақтида йигит аёлни, кейинроқ эса воқеага гувоҳ бўлган болани бўғиб ўлдирган. Йигит ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига гўёки уни ўзи билан олиб кетмоқчи бўлганини, бироқ бола онаси билан қолмоқчи эканлигини айтган. У сумканинг тасмаси билан болани бўғиб ўлдирган.
Қотиллик изларини яшириш учун у уларнинг жасадларини ёқиб юборган. Йигит жасадларни дафн қилишни режалаштирган, бироқ итларнинг ҳурлашини эшитиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.