Жиззахда университет 3,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида 3,5 млрд сўмлик табиий газдан, Ғаллаорол туманида эса 2,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Қайд этилишича, Жиззах педагогика университетининг Зарбдор туманида жойлашган сиртқи бўлим биносида табиий газдан фойдаланиш ҳолати кўздан кечирилганида бинода ўрнатилган газ ускуналарининг қуввати газ ҳисоблаш ускунасининг максимал ҳисоблаш қувватидан ортиқ экани аниқланган. Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинган ва дастлабки хулосаларга кўра, 3 миллиард 520 миллион сўмлик зарар ҳисобланган.

Шунингдек, Ўзэнергоинспекция Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Ғаллаорол туманида “А.У.Б.” оилавий корхонаси тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган. Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 217 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жорий йилнинг сентябрь ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар оқибатида тизимга 80,4 миллиард сўмлик зарар етказилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Электр Жиззах энергия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг